Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Каттақўрғон туманида ўтказилди
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида, Каттақўрғон тумани “Каттаминг” МФЙда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда ҳар бир мурожаатни имкон қадар жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди.
Қабулда жами 62 нафар фуқаролар иштирок этиб,улардан 33 масалани ўз ичига олган 30 та мурожаатлар келиб тушди. 11 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Қабул сўнгида маҳалладаги ёш йигит-қизларга ID-карталари тантанали равишда топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати