17 Феврал 2021 йил 505

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Қўшработ туманида ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қўшработ тумани “Қўрғон” МФЙ да сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда жами 87 нафар фуқаролар қатнашди. Аксарият мурожаатчиларни ёшлар ташкил этди. Қабулда фуқаролардан 63 масалани ўз ичига олган 46 та мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаатчининг масалалари тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди.6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Қабул сўнгида маҳалладаги ёш йигит-қизларга ID-карталари тантанали равишда топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech