27 Январ 2021 йил 407

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Нуробод туманида ёшлар билан учрашди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Рамазон Ашрапов иштрокида Нуробод туманида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Сайёр учрашувга 84 нафар ёшлар қатнашиб, шундан 24 нафар ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.

11 нафар ёшларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 13 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар масъуллари зиммасига юклатилди.

Учрашув сўнгида 10 нафар ёшларга янги намунадаги фуқаролик паспортлари-ID карталар тантанали топширилди.

Ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech