4 Январ 2023 йил 280

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Нуробод туманида ўрганиш ишларини олиб борди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Музаффар Раҳматуллаев томонидан Нуробод туманидаги <> базасидан рўйҳатдан ўтган материаллар, сўроқхона, ашёвий далилларни сақлаш хонаси ҳамда ходимларнинг иш фаолиятлари, хизмат хоналари аҳволи ва шароитлари ўрганилди.

Терговчи ва суриштирувчиларни иш юритувидаги жиноят ишлари ва материаллари кўриб чиқилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, туманда ташкил этилган савдо ярмаркаларига ташриф буюриб, озиқ-овқат нархлари билан танишиб чиқди.

Туманда аҳолига табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги суюлтирилган газ таъминоти аҳволи ва газ балонларининг хавфсизлик нуқтаи назаридан техник созлиги текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун аниқ кўрсатмалар берилди.

Text to speech