Самарқанд вилояти ИИБ да секторлар фаолиятини тўғри ташкил бўйича ўқув-семинар тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 23 январь куни вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида вилоят, туман ва шаҳар 3-сектор котиблари ҳамда тегишли мутасаддии вилоят ташкилотлари иштирокида ҳудудларда секторлар фаолиятини тўғри ташкил этишга бағишланган ўқув-семинар тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув-семинар тренингда сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган энг асосий кўрсаткичларини баҳолаш (рейтинг) тизимининг 15 та мезони, уларни жорий этишдан кўзланган мақсад, ижросини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар кенг муҳокама қилинди.
Тадбир аввалида, Агентлик ҳудудий филиали раҳбари Р.Қобилов секторлар фаолиятини 15 та мезонлар асосида баҳолаш тизимини юритиш, мезонлар бўйича ишни режалаштириш, “Saxovat.argos.uz” ва “Sektor.argos.uz” электрон тизимидан фойдаланиш, маълумотларни киритиш тартиби, ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар ижроси юзасидан вужудга келаётган масалаларни ҳал этиш чоралари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида тегишли мутасадди ташкилот раҳбар ходимлари томонидан қилинган кўргазмали материаллар, слайдлар асосида тайёрланган маърузалари тингланди.
Очиқ руҳда ўтган тадбир давомида учрашув иштирокчилари томонидан секторлар фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг ечимларини таъминлаш хусусидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Тадбир сўнггида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан туман ва шаҳар 3-секторлари котиблари томонидан олиб борилаётган фаолиятини баҳолашнинг энг асосий кўрсаткичларини ҳар ойда тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида мунтазам муҳокама қилиб борилишига ҳамда сектор котиблари фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларга биргаликда ечим топишга келишиб олинди.