11 Декабр 2021 йил 532

Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан ўқувчилар учун кўргазмали машғулот ўтказилди

Вазирлик тизимида ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари вилоятдаги таълим даргоҳларида илм сирларини ўрганаётган ёшларни ватанга муҳаббат ва юртга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари ИИВ Академик лицейида ўқувчилар билан турли ўқув-тактик машғулотлар ўтказди.

Ўқувчиларга Экспекрт-криминалистика бўлимининг махсус воситалари, бармоқ излари олишга мўлжалланган мосламалари катта қизиқиш уйғотди.

Энг қизиқ жиҳати, бармоқ изларини олиш жараёнларида ўқувчиларнинг ўзлари бу вазифаларни бажаришди.

Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими

Text to speech