17 Декабр 2020 йил 523

Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг жиноятларни иссиқ изидан фош этишдаги ўрни

Содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни фош этиш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Жиноятчилар доим ҳодиса жойларида ўз изларини қолдирмаслик мақсадида турли хил усуллардан фойдаланишади. Бугунги кунда Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлими ходимлари томонидан жиноятларни излар орқали иссиқ изидан фош этиш борасида замонавий технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.

Вилоят ИИБ ЭКБ Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими ёрдамида жорий йилнинг 11 ойи давомида 18 та жиноятлар бармоқ излари тадқиқоти натижасида фош этилиб, 26 маротаба шахсга тегишли бўлган маълумотларга аниқлик киритилишига эришилди.

Жумладан, Пахтачи тумани Қарнаб ота МФЙда содир этилган жиноят жойидан олинган бармоқ изи Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБ Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизимида текширилиб, фуқаро О.га тегишли эканлиги аниқланиб, ўта оғир жиноятни фош этилишида амалий ёрдам берди.

Махсус тадқиқотлар бўлинмаси томонидан 2020 йил 11 ойи давомида
571 маротаба кимёвий тадқиқотлар ўтказилиб, турли хилдаги гиёҳвандлик моддалари ҳамда психотроп воситалар бўйича экспертизалар бажарилди.

Шунингдек, ЭКБ ходимлари билан ҳодиса жойларини кўздан кечириш сифатини ошириш мақсадида доимий ўқув-амалиёт семинарлари ўтказилиб келинмоқда.

Бир сўз билан айтганда тизимдаги ЭКБ ходимларининг содир этилган жиноятларни ашёвий далиллар бўйича тезкорлик билан фош этиш ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлашдаги ўрни катта.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech