Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси доимо хизматингизда
Ўтган 2018-2020 йиллар давомида вилоятимизнинг туризм салоҳиятини ошириш, туризм намойиши объектлари ва зиёратгоҳ диққатга сазовор бошқа жойларни жиноятлардан ҳоли ҳудудларга айлантириш, хорижий сайёҳларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга қўшимча қулайликлар яраштиш борасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2018-2020 йилнинг 11 ойи давомида Самарқанд вилоятига жами 183 та хорижий мамлакатлардан 949556 та сайёҳлар, 528 та хорижий давлатлар ҳамда нодавлат халқаро ташкилотларнинг (ЕИ, БМТ, МДҲ, ЮНЕСКО ва бошқа ташкилотлардан) делегациялари ташриф буюрган бўлиб, унда 10570 нафар меҳмонлар иштирок этишган. Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан делегация вакилларини кутиб олиш, хавфсизлигини таъминлаш ва кузатиш ишларини амалга оширилиб, ташриф давомида кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмади.
Ташриф объектларида хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти ходимларга турли масалаларда ёрдам сўраб, 16698 нафар туристлар мурожаат қилиб, уларнинг барчасига зарур ёрдамлар кўрсатилган.
2018-2020 йиллар 11 ойи давомида Самарқанд вилояти ИИБ ХТТБ ходимлари томонидан 18 та жиноят иссиқ изидан фош этилиб, 38 та жиноятлар аниқланди. Шунингдек, жиноят содир этганлиги учун қидирув эълон қилинган шахслардан 31 нафари ушланган. Бошқарма ходимлари томонидан сайёҳларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг маданияти ва меҳмондўстлик фазилатларини юксалтириш мақсадида жойларда 1144 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилган.
Шу билан бирга, бошқарма ходимлари республикамиз бўйлаб ўтказиб келинаётган халқаро фестиваллар, конференциялар, форумлар ва анжуманларда жамоат тартибини сақлаш ва чет эллик меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларида намунали иштирок этиб, юртимизнинг хавфсиз ҳудуд сифатидаги имиджини оширишда фаол қатнашиб келмоқдалар.
фото: Абу Кенжаев
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати