Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБда Ўзбек тили байрами куни арафасида маърифий тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан бу йил мамлакатимизда “Ўзбек тили байрами” кунини илк маротаба нишонланиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур байрамни юқори савияда ўтказиш, она тилимизнинг буюклиги, бетакрорлиги ва ўзига хос жозибасини кенг тарғиб қилиш муҳим вазифалардан саналади.
Шу муносабат билан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБда биринчилардан бўлиб маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирга олий таълим муассасаларининг тилшунос олимлари ҳамда давлат тили бўйича етук мутахассислар таклиф қилинди.
Ходимларга она тилимиз ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш ўтказилиб, китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Бу каби маърифий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати