Самарқанд вилояти ИИБ ҲПБ ҳамда ППХ ва ЖТСБ ходимлари ҳамкорлигида вилоятнинг аҳоли гавжум масканларида, бозорларда, кўча ва хиёбонларда “Тиғ” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Юртимизда жамоат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилиб, шу масала билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши доирасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонунга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар тушунчаси киритилди ва уларни бемақсад олиб юриш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий Жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 185-моддасига кўра:
Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ ҳолда, яъни ғилофсиз олиб юриш, шунингдек ўзини-ўзи ҳимоя қилиш мақсадида ишлатиш тақиқланади.
Қонунга киритилган ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ИИОлари хусусан, Самарқанд вилояти ИИБ ҲПБ ҳамда ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати