21 Январ 2021 йил 709

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарлари Оқдарёда ёшлар муаммоларини тинглади

Ўтказилган тадбир ёшларга оид муаммоларни ўз ечимини топишга қаратилди

Бугунги кунда ёшлар масалалари энг муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айни кунларда тумандаги сектор ҳудудларида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари тизимли давом этмоқда.

Бугун 3-сектор ҳудудига қарашли 54-мактабда навбатдаги ёшлар қабули ўтказилди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Элдор Алқаров бошчилигидаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этган учрашувда ёшлар ва хотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Қабулда ёшлар томонидан билдирилган 55 га яқин мурожаатлар ҳамда таклиф ва ташаббуслари диққат билан ўрганилиб, уларни ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Умумий айтганда раҳбарларнинг ёшлар билан учрашувлари ҳудуддаги ёшларга оид муаммоларни ўз ечимини топишга қаратилмоқда.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.samviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: