23 Январ 2021 йил 386

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи Пайариқда сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 23 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Р.А.Ашрапов томонидан Пайариқ тумани Қумчуқ МФЙ ҳудудида жойлашган 28-сон мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоятнинг Пайариқ, Қўшрабод ва Иштихон туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди, қолган мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech