Самарқанд вилояти ИИБда 2021 йил якунлари сарҳисоб қилинди
Самарқандда 2021 йил давомида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Муҳокама карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Унда Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишни Бошқарма бошлиғи очиб бериб, вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятни ошишига шароит яратиб берган омиллар ҳамда бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари танқидий таҳлил қилинди.
Ҳусусан, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар, Пастдарғом, Ургут, Жомбой туманларида қотиллик, баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари, йўл транспорт ҳодисалари ошганлиги таъкидланиб, ушбу ҳолатларнинг олдини олишда профилактик ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиқларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Муҳокамада айрим раҳбарларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Хизматда йўл қўйилган камчиликлари учун бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Жиноятчиликни олдини олиш, барвақт аниқлаш ва уларни жиловлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчилликларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Шунингдек, вилоятда ходимлар томонидан қонунийликка риоя қилиш ҳамда улар томонидан содир этилган хизмат интизоми масалалари ҳам танқидий муҳокама этилди.
Йиғилиш сўнгида ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати