Самарқанд вилояти ИИБда “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди
Баҳорнинг биринчи байрами, гўзаллик ва нафосат айёми бўлган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималар ва ишчи-хизматчилар учун тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирга шунингдек, ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирда нафақада бўлган фахрий аёл ходималар ва хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг турмуш ўртоқлари ҳам таклиф этилди.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби Ички ишлар органларида ҳам бугунги кунда кўплаб хотин-қизларимиз эркак ходимлар билан бир сафда туриб халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиб келмоқдалар.
Байрам муносабати билан мукофотланганларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи полковник Шавкат Рахмонов тадбир иштирокчиларига Ички ишлар вазирининг байрам табригини етказиб, тинчлик осойишталик йўлида масъулият ва садоқат билан хизмат қилаётган бир гуруҳ ходималарга Вазирлик ҳамда Бошқарманинг мукофотларини тантанали тарзда топширди.
Байрам тадбирида иштирок этаётган барча аёлларга байрам совғалари тақдим этилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати