Самарқанд вилояти ИИБда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ф.У.Рахматов раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи йўл қўйилаётган камчиликлар, муаммолар ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар масалаларини танқидий муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси, Тергов бошқармаси, ҲПБ, ЙҲХБ, ППХ ва ЖТСБ раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ (ИИО ФМБ) бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, ташкилий бўлим (бўлинма) бошлиқлари, мурожаатлар билан ишлаш катта инспекторлари иштирок этишди.
Йиғилишда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Самарқанд вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари - ЮТБ бошлиғи майор М.Қ.Каттақулов сўзга чиқиб, мурожаатлар билан ишлаш тизимида мавжуд муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф этиш чоралари ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир якунида подполковник Ф.У.Рахматов жойларда айрим мурожаатларни ўз муддатида ҳал қилиш муддатлари бузилганлигини таъкидлаб, келгусида ушбу камчиликларга йўл қўйган ходимлар ва масъул рахбарларга қаттиқ чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилиб, юқоридаги камчиликларга йўл қўймаслик чора-тадбирлари белгилаб берди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати