Самарқанд вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи Паст Дарғом тумани секторлари фаолиятини ўрганди
Вилоят прокурори Р.Машарипов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Рахмоновлар 23 ноябрь куни Паст Дарғом туманидаги секторлар фаолиятини ўрганишди.
Масъуллар дастлаб тумандаги йирик “Самарқанд камалак” МЧЖ (кластер) фаолияти билан яқиндан танишиб, корхона фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.
Ҳеч бир инсон давлатимиз назаридан четда эмас. Шундан сўнг, вилоят масъуллари тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамда таклифлари тингланди.
Эҳтиёжманд оилаларга уй-жойлар қуриб бериш бугун давлатимиз эътиборида. Раҳбарлар туманнинг Гўзалкент массивида кам таъминланган оилалар учун барпо этилаётган 44 та уйларнинг қурилиши билан танишишди.Уйларни тез фурсатларда сифатли қуриб, халқимизга топшириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.