Самарқанд вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ходимни табриклади
Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида катталар ўртасида спортнинг самбо тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.
Мусобақаларда 82 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ТВБСО ходими кичик сержант Фурқат Рўзиев фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Ушбу ходимни эришилган ютуқ билан вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи самимий қутлаб, пул мукофоти ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирладилар. Ф.Рўзиевнинг хизматда ҳамда спорт ареналарида қўлга киритаётган ютуқлари бошқа ходимларга ибрат сифатида кўрсатилди. Раҳбарлар ушбу ходимга келгуси мусобақаларда бундан ҳам юқори ўринларни қўлга киритишида омад ва зафарлар тилашди.
Тадбирдан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари ТВБСО ходимларига яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати