Самарқанд вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғининг навбатдаги ўрганиш манзили олис Нуробод тумани бўлди
Самарқанд вилоятининг 2 ва 3-сектор раҳбарларининг туманлардаги секторлар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
27 ноябрь куни вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи Нуробод туманидаги секторлар фаолиятини ўрганишди.
Раҳбарлар дастлаб тумандаги 2-сектор фаолияти билан танишишди. Сектор штаби аъзоларининг кунлик иш фаолиятлари, юритилаётган иш ҳужжатлари, темир дафтар, ёшлар ва аёллар дафтарлари билан танишишди.
Ҳар галги ўрганишлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олишмоқда. Раҳбарлар ёши улуғ кексалар холидан хабар олишди. Хонадонига ташриф буюрган раҳбарлар онахон билан дилдан суҳбат қуришиб, нуронийларимизга аравачалар совға қилинди. Хонадон муаммолари тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати