3 Феврал 2021 йил 514

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Ургут, Нуробод ҳамда Пастдарғом туманларининг олис ҳудудларидаги қишлоқларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Ургут, Нуробод ҳамда Пастдарғом туманларининг олис ҳудудларидаги қишлоқларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда олис қишлоқларда яшовчи аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, ички йўлларга тош шағал ётқизиш, суюлтирилган газ, кўмир етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.Бундан кўзланган асосий мақсад эса чекка қишлоқларда яшовчи одамлар учун қулай шароит яратиш, уларнинг давлатдан розилигига эришишдан иборатдир.

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Нуробод, Ургут ҳамда Пастдарғом туманларининг олис ҳудудларидаги қишлоқларда сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, кўпни кўрган нуронийлар, қишлоқ аҳли жам бўлиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширмоқдалар.

Қишлоқ йўллари узоқ йиллардан буён таъмирталаб аҳволда эди. Айниқса, ёғин-сочинли кунларда мактаб ўқувчилари лой кечишга мажбур бўлишар эди.

Махсус техникалар ёрдамида ички йўлларга қум-шағал ётқизилган бўлса, айрим кўчаларга тош тўкилмоқда.

Шунингек, корхона ва ташкилотлар ходимлари, маҳалла аҳолиси биргаликда теварак атроф тартибга келтириб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, уйлар оқланиб, ён-атрофи тозаланмоқда.

Ариқлар қазилиб, томорқа ерлари, экин майдонлари шудгор қилинмоқда.

Text to speech