Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ҳамда Самарқанд туманларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни “Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим жорий этиш яъни “Аёллар дафтари”ни шакллантириб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилган эди. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда судя, прокурор, ички ишлар ҳамда бошқа ташкилот мутасаддилари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилиб, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ҳамда Самарқанд туманларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабулда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан келиб тушган кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.