9 Апрел 2024 йил
                            
                                1178                            
                    Самарқанд вилоятдаги Рамазон ҳайити намозлари адо этиладиган барча масжидлар ва уларга туташ ҳудудларда кучайтирилган тартибда жамоат тартиби сақланади
Самарқанд вилояти ИИБ барча мусулмонларни Рамазон ҳайити билан муборакбод этади.
Эртага 10-апрель куни Самарқанд вилоятдаги Рамазон ҳайити намозлари адо этиладиган барча масжидлар ва уларга туташ ҳудудларда ички ишлар ходимлари томонидан кучайтирилган тартибда жамоат тартиби сақланади.
Ходимлар билан ИИБ раҳбарияти иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ходимлар хизматга сафарбар этилди.
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                        