9 Апрел 2025 йил 1416

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида фуқаролар қабули ўтказилди

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда ички ишлар органларига ишга кириш ва бошқа масалаларда 16 нафар фуқаролар мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда қабул қилиниб, ижроси юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари билан боғлиқ қатор мурожаатлар ҳам атрофлича ўрганилди.

Text to speech