11 Май 2025 йил
846
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳузурида Қўриқлаш хизмати самародорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида аҳоли хонадаонлари ва бошқа объектларда содир этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олидини олиш борасидан қўриқлаш хизмати ходимларининг масъулиятини оширишга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда, вилоятдаги бозорлар, савдо мажмуолари, меҳмонхоналар аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларда қўриқлаш фаолиятини йўлга қўйиш ва техник қўриқлаш марказига улаш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилди.
Камчиликларга йўл қўйган ходимлар огоҳлантирилиб, келгусида мазкур ишларни жадаллаштириш бўйича масъуллар бириктирилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.