26 Декабр 2024 йил 3436

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 
ўтган даври мобайнида содир этилган
жиноятлар ҳамда “Хавфсиз ҳудуд 
 долзарб 50 кунлик” махсус профилактик
 тадбирлари доирасида амалга 
оширилаётган ишлар ва йўл 
қўйилаётган камчиликлар 
танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бошқарма бошлиғи ўз 
сўзида “Президент арчаси” ва 
“Янги йил байрами” тадбирлари 
давомида жамоат тартибини 
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш борасида амалга 
оширилиши лозим бўлган 
вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар 
юзасидан барча ходимларга
аниқ вазифалар белгилаб берилди.


Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech