10 Июн 2025 йил 387

Самарқанд вилояти ИИБда навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабул давомида 14 нафар фуқароларнинг тергов ва суриштирув масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, мурожаат муаллифларининг аризалари қабул қилинди.

Ҳар бир мурожаатни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

Text to speech