4 Ноябр 2020 йил 831

1 кг.га яқин "опий" сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

2020 йил 02 ноябрь куни Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ, Тойлоқ туман ИИБ ҳамда вилоят ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Ургут тумани Ишчан МФЙда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Ургут тумани Ишчан МФЙда яшовчи, 1997 й.т. С., Ургут тумани Жарқишлоқ МФЙда яшовчи 1997 й.т. Ш. ва 1998 й.т. Ж.лар  Г. ва З. исмли шахсларга умумий оғирлиги 857,82 грамм бўлган “Опий” гиёҳвандлик моддасини 13.400 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech