Самарқандда "25-ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка бархам бериш куни" муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
"25-ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка бархам бериш куни" муносабат билан Самарқанд вилоят Ёшлар маркази биносида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят реабилитация маркази, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти, "Истиқболли авлод" ННТ вилоят бўлими ҳамда мазкур давлат идораларининг барча шаҳар-туман бўлимларининг масъул ходим ҳамда ходималари иштирокида вилоятда гендер тенглик, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг хуқуқлар ва имкониятлар, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликни олдини олиш тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган "Зўравонликка қарши 16 кун" акциясига старт беришга бағишланган тадбир ўтказилиб, тадбирда хар бир маърузачи томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда хотин-қизларимизни хақ-хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили, шунингдек, иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда мазкур тадбир давомида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати