5 Октябр 2020 йил 1208

Самарқандда ДХХ ва ИИБ ходимлари содир этилиши мумкин бўлган ўта оғир жиноятнинг олдини олишди

2020 йил 28 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи, 25 ёшли Б. исмли аёл, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, бувиси ва тоғасининг яшаш уйида 40.000 АҚШ доллари ва 6-7 турдаги, тахминий баҳоси 10.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлар борлигини, бувиси билан ўзининг оиласи ўртасида келишмовчилик борлиги сабабли, ушбу пуллар ва қимматбаҳо буюмларни қўлга киритиш орқали ундан қасд олиш мақсадида, ўзининг таниши А. га бувисининг уйига босқинчилик уюштиришни буюртма қилиб, агарда бувиси ва тоғасининг яшаш уйидан босқинчилик йўли билан пул ва қимматбаҳо бойликларни олиб чиқса, ишни тугатганидан сўнг унга жиноий йўл билан қўлга киритилган пуллардан 10.000 АҚШ доллари беришни ваъда қилган.

“Ёлланма босқинчи”га уйни ички тузилишини чизиб бериб, ўзи билан бирга бувисининг манзилига олиб бориб, узоқдан уйнинг кириш дарвозаси ва уйнинг тузилишини тушунтириб бериб, келгусида содир этиш керак бўлган ўта оғир турдаги жиноий режани тузиб берган.

Ҳолат тўғрисида олинган тезкор маълумотга асосан, 2020 йил 3 октябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Б., “ёлланма босқинчи” билан такрорий учрашган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятнинг тўлиқ тафсилотлари тез орада барча телеканаллар орқали намойиш қилинади.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech