30 Январ 2021 йил 430

Самарқандда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга мурожаатномасида 2021 йилни мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”деб эълон қилиниши муносабати билан ёшларни руҳан ва жисмонан етук бўлиб етишишлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасида гиёҳванд воситалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этиш ва гиёҳвандлик йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 18 январь кунидаги “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги 6-сонли Фармойиши, шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБнинг 2021 йил 30 январь кунидаги 3-сонли Фармойиши асосида 2021 йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбири доирасида Самарқанд вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Жиноят қидирув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд Архетектура ва Қурилиш институтида талаба ёшлар билан тарғибот учрашуви ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ масъул ходимлари иштирок этиб, ИИВлиги томонидан тайёрланган “Ўзини йўқотганлар” номли видеоролик намойиш этилди. Бу каби тадбирлар вилоят миқёсида ўтказилмоқда.  

 

 

Text to speech