27 Ноябр 2020 йил
549
Самарқандда "героин” манзилига етиб бормади
Самарқандда яна гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди. Бу гал Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ургутда тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Ҳ.Ҳ. 600 минг сўмга 2 дона рангсиз целофан пакетга ўралган “Героин” гиёҳвандлик моддасини харидорга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Экспертиза хулосасига кўра, вазни 0.08 грамга тенг бўлган “Героин” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси