Самарқандда "героин" савдоси охирига етмади
Самарқандда "героин" савдоси охирига етмади
Жорий йилнинг 27 январь куни соат 14:05 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда харидор сифатида жалб қилинган “Ф” исмли шахсга Ургут тумани “Мирзобоғлон-Чеп” маҳалласида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро О.А. 1000 АҚШ долларига тахминан оғирлиги 4 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, О.Адан ашёвий далил сифатида олинган сарғиш рангли моддалар таркибида “героин” гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлиб, соф оғирлиги 3,36 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати