22 Июн 2021 йил 520

Самарқандда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғилланувчи 4 нафар шахслар қўлга олинди

2021 йил 12 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Самарқанд шаҳрида яшовчи 4 нафар шахслардан жами 88 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ҳужжатлаштириб олинган. Ушбу шахсларнинг 2 нафари муқаддам ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech