25 Сентябр 2020 йил
742
Самарқандда ходимлар учун Хоразмга сайёхат ташкил қилинди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси билан ҳамкорликда пандемия даврида намунали хизмат қилиб келаётган 14 нафар ходимлар учун миллий маданиятимиз, бой тарихий меросларимизни ўрганиш, мақсадида, кўҳна ва қадимий Хоразм вилоятига туристик саёхат уюштирилди.
Саёхат давомида ходимлар Хоразмнинг қадимий обидалари, тарихий музейлари ҳамда Хоразм халқининг урф-одатлари, халқ ижодиёти ҳамда Хива хонлигининг ўзига хос миллий анъаналари билан яқиндан танишмоқдалар.