23 Сентябр 2020 йил 819

Самарқандда Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглик мавзусида конференция ўтказилди

2020 йил 22 сентябрь куни Самарқанд давлат тиббиёт институтида ZOOM платформаси орқали "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглик" мавзусида конференция ўтказилди.

Вилоят ички ишлар органлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган конференцияда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, тазйиқ ва зўравонлик содир этиш эҳтимоли мавжуд шахслар билан профилактик ишларни мақсадли ташкил этиш, хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари танқидий муҳокама қилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Text to speech