Самарқандда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБга 1995 йил туғилган Х. мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи И., у билан мунтазам равишда жанжал килиб, уни ҳакорат килиб, тазйиқ ўтказаётганлигини маълум килган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан тарафларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтириб берилиб, келгусида аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказилишини олдини олиш мақсадида “Ҳимоя ордери” берилди.
Ҳудди шу каби ҳолат Пастдарғом тумани А.Навоий МФЙда яшовчи З. турмуш ўртоғи И.га мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келганлиги ҳолати юзасидан профилактика инспектори ва туман ИИБ ХҚМБ катта инспекторлари томонидан "Ҳимоя ордери" берилди.
Бундан ташқари, Иштихон тумани Бахрин МФЙда яшовчи 1988 й.т. М. турмуш ўртоғи С. га нисбатан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келганлиги сабабли ушбу оилага ҳам "Ҳимоя ордери берилди"
Вилоят бўйлаб "Тазйиқ ва зўравонликка қарши кураш ойлиги" давом этмоқда.