9 Апрел 2021 йил 443

Самарқандда "Hyundai Bongo" ҳамда "Malibu" русумли автомобиллар тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 апрель куни соат 21:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги "Hyundai Bongo" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Х. бошқарувидаги "Malibu" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Text to speech