17 Феврал 2021 йил 4248

Самарқандда ИИБ ҳамда ДХХ ташаббуси билан яна бир товламачиликнинг олди олинди

2021 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБга, Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл таниши, унинг қўл телефонида бўлган шахсий видео ҳамда фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиш билан қўрқитиб, тарқатмасилик эвазига 20 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Аризага асосан, 2021 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди

1994 йил туғилган, Самарқанд шаҳаар Рудакий кўчасида яшовчи Ж.З. ариза муаллифидан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодесининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech