25 Декабр 2020 йил 537

Самарқандда ИИБ ходимлари 18 миллион сўмлик пиротехника савдосига чек қўйди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд тумани “Қозиқўрғон” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд тумани “Рустам” маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган А.Ж. фуқаро Б.га жами 71.400 дона “Трения” номли пиротехника воситасини 18.000.000 миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech