21 Сентябр 2020 йил 944

Самарқандда ИИБ ходимлари АЁҚШдан катта миқдордаги пулларни ўмариб кетган шахсларни қўлга олишди

Самарқандда ИИБ ходимлари АЁҚШдан катта миқдордаги пулларни ўмариб кетган шахсларни қўлга олди

Жомбой туман ИИБ га 1992 й.т. А. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 17 сентябрь кунидан 18 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой туманида жойлашган ёқилғи қуйиш шахобчаси офисининг иккинчи қавати эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, у ерга ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган 320.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғрилик жиноятини Ургут тумани Чумчуқли МФЙда яшовчи, 1995 й.т. Ж. ва Ургут тумани Терак МФЙда яшовчи, 1998 й.т. Х. лар содир этганлиги аниқланиб, улардан 84.500.000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech