21 Декабр 2020 йил 603

Самарқандда ИИБ ходимлари чилимхонада ташкил этилган қиморхонани фош этишди

2020 йил 18 декабр кунидан 19 декабрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Юсуф Хамадоний кўчасида жойлашган Саrat “RELAX BAR” чилимхонасида тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд шаҳар Лабиғор маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган М.Ш. томонидан ўттизга яқин шахсларни йиғиб, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкиллаштирганлиги ҳамда ҳар ўйин учун 5.000 сўмдан олганлиги аниқланди.

Ушбу ўйинда далилий ашё сифатида жами 9 қути очилган карта калодалари ҳамда ўйин учун берилган 906.000 сўм пул, 26 та ҳар-хил турдаги уяли телефон аппаратлари ва 1.514.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech