2 Декабр 2020 йил
707
Самарқандда ИИБ ходимлари яна бир коррупцион жиноятни олдини олишди
2020 йил 27 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБга С.И. ариза билан мурожаат қилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида ишловчи деб таништирган “Р” ва “А” исмли шахслар унинг Н. исмли танишини хамшираликка ишга киритиб бериш эвазига 800 (саккиз юз) АҚШ доллари талаб қилаётганлиги юзасидан ушбу шахсларга қонуний чора кўришни сўраган. Мазкур аризага асосан, 2020 йил 27 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу шахслар ариза муаллифидан 800 (саккиз юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати