10 Апрел 2021 йил
662
Самарқандда ИИБ ходимлари сергаклиги сабаб, келиб чиқиши номалум бўлган сифатсиз гўшт маҳсулотлари ўз манзилига етиб бормади
2021 йилнинг 4 апрель куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида “Қашқадарё-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Нексия русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 кг. оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди.
Ушбу гўшт маҳсулотларини истеъмолга яроқли эканлигини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати