Самарқандда ўғирлик содир қилиб юрган гуруҳ фаолиятига ИИБ ходимлари ташаббуси билан чек қўйилди
2021 йил 10 февраль куни Каттақўрғон шаҳар ИИБга, Каттақўрғон тумани Шийпон қишлоғида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Каттақўрғон шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган қўл телефони эҳтиёт қисмлари ва қўл телефонлари сотиладиган дўконига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, жами 8.000.000 сўмлик телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (Ўғирлик) 2-қисми билан судланган, ИИОларининг қидирувида бўлган 1997 йилда туғилган, Тошкент вилояти Бекобод тумани Аббосова кўчасида яшовчи, Д.Ш., 2003 йилда туғилган, шу манзилда яшовчи, А.Ш., 2006 йилда туғилган, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р., 2004 йилда туғилган, Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида яшаб келган фуқаро Қ.Б. лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан 3 дона “Inoyi” русумли ҳамда 1 дона “J-2” русумли қўл телефонлари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, ушбу шахслар билан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, улар 2021 йилнинг 8 февраль куни Каттақўрғон тумани Навбаҳор маҳалласи Муллакичкина қишлоғида яшовчи фуқарога тегишли бўлган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кирмоқчи бўлган вақтларида, жабрланувчи келганлигини кўриб қолиб, ўзларига боғлик бўлмаган ҳолда жиноятни оҳирига етказа олмаганликлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 2-қисми “г” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати