23 Август 2021 йил
609
Самарқандда ИИБ ходимлари томонидан 1 килограмм 240 оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган аёл ушланди
21 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, Ургут тумани Ўрамас маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Ургут тумани “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Т.И. исмли аёл 18 минг АҚШ доллари эвазига А. исмли шахсга 1 килограмм 240 оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланди.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик моддасини қўлга олинган шахсга олиб чиқишда яқиндан ёрдам берган Ш.О. ҳам ушланди.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати