18 Январ 2021 йил 1048

Самарқандда ИИБ ходимлари томонидан иккита товламачилик жиноятини олди олинди

Ургут тумани

2021 йил 16 январь куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ га туманнинг “Қуйи Алгар” маҳалласида яшовчи, Х. ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фото суратлари борлиги, ушбу фото суратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

2020 йил 17 январь куни, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд-Тошкент” автобекати олдида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Х.У. ариза муаллифидан қонунга хилоф равишда 500 АҚШ доллари ва 1.600.000 сўм пулларни олиб, уятсиз фотосуратлари мавжуд бўлган телефон аппаратини Х. га берган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳри

Шунингдек, 2021 йил 16 январь куни Жомбой туманида яшовчи, Э. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида яшовчи, таниши М.Ф. унга телефон қилиб, унинг яланғоч тушган расмлари телефон аппаратида борлигини, 2.000 АҚШ доллар бермаса, ушбу расмларни интернет тармоғига жойлаштиришни айтиб, ундан пул сураётганлиги, М. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2021 йил 16 январь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Марҳабо маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ф. ариза муаллифидан тадбирда ишлатилган 1.045.000 сўмга тенг бўлган, 1.000 АКШ долларини олаётган вақтида ушланиб, ҳужатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech