12 Декабр 2020 йил 348

Самарқандда ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши ўтказилган навбатдаги тадбирлар

2020 йил 08 декабрь куни Самарқанд вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд тумани Кулба МФЙда яшовчи Я.П. тўхтатиб текширилганда, ёнида бўлган қора рангли сумкасида 24 қути жами 1.440 дона “ТРЕНИЯ” номли ҳамда 18 дона “Соловей разбойник” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

2020 йил 10 декабр куни Каттақўрғон туман ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан туман ҳудудида олиб борилаётган “Комплекс махсус тезкор профилактик” тадбири давомида, Каттақўрғон тумани Кадан МФЙ Сарой қишлоғида яшовчи, 2004 й.т. Э.Ш. жами 13 қути жами 780 дона “Новый век” номли пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ушланган.

2020 йил 11 декабр куни Самарқанд вилоят ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Самарқанд шаҳар Сарбадорлар кўчасида яшовчи, 2002 й.т. С.А. жами 28.800 дона пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган вақтида ушланди.

2020 йил 11 декабр куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ургут тумани Мозортепа маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган  Р.З.дан 68 қути, жами 4. 080дона ТРЕНИЯ ҳамда 5 та қутига қадоқланган 89 дона ЛЕНТАС ЦВЕТОВномли жами 4.169 дона пиротехника воситаларини тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech