15 Декабр 2020 йил 479

Самарқандда ИИБ ходимларини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш бўйича спорт тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги ПФ-6099-сонли ижроси юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари билан 15 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида спорт машғулотлари ўтказилди.

Дастлаб ходимлар “Соғлом турмуш тарзи” шиори остида 3000 қадам юриш марафонида иштирок этишиб, тана учун фойдали бўлнган умумривожлантирувчи машқларларни бажаришди.

 Бу каби спорт ва соғломлаштириш тадбирлари ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ ходимлари билан ўтказилиб келинмоқда.


Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech