Самарқандда ИИБ ўзганинг шахсий маълумотларни “Тик ток”да тарқатиш билан қўрқитган товламачини қўлга олди
Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1989 й.т. А. ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 26 январ куни телефон рақамига номаълум шахс телефон орқали ўзини Самарқандлик Федя деб таништириб, таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видео тасвирларни интернет тармоғининг “Тик ток” саҳифасига тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига 1.000.000 сўм беришни талаб қилиб, келаётганлигини билдирган.
2021 йил 27 январ куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғи яшовчи, 1998 й.т. Б.Ф. ва 1992 й.т. Ф.Б. лар фуқаро А.га тегишли бўлган сим картани 1.000.000 сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати