10 Сентябр 2020 йил 579

Самарқандда имтиҳонлар бошидан буён 185 та қоидабузарлик аниқланди

Самарқандда имтиҳонлар бошидан буён 185 та қоидабузарлик аниқланди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларини топшириш қоидаларини бузмаслик бўйича олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамай, ИИБ ходимлари томонидан Тест маркази ходимлари билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 9 сентябрь куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган имтиҳон объектларида белгиланган қоидаларини бузиш билан боғлиқ 28 та ҳолат аниқланди.

Шундан, 8 та ҳолатда рўйхатдаги абитуриент ўрнига бошқа шахсларнинг имтиҳонга киришга бўлган уринишлари ҳамда 18 та ҳолатда уяли алоқа аппаратларини ҳамда 2 та ҳолатда “шпаргалка” ларни яширин равишда олиб кириш билан боғлиқ қоидабузарликлар қайд этилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Имтиҳон тадбирлари бошидан буён, 123 та телефон, 40 та техника мосламалари, 9 та “шпаргалка”, 1 та “қўлбола” алоқа воситаси, 12 та “ўрнига-ўрин” киришга уриниш ҳолатлари аниқланган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси абитуриентларни тест синовларида фойдаланиш тақиқланган буюмларни ўзлари билан имтиҳонга олиб кирмасликлари бўйича огоҳликка чақиради.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech