16 Феврал 2021 йил 446

Самарқандда криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларда "Маҳаллабай" ишлар давом этмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари криминоген вазияти оғир бўлган маҳалла ва қишлоқларда аҳолининг турмуш шароитларини ўрганмоқда.

Ҳудди шундай ўрганиш ишлари Пастдарғом туманининг “Олти қаҳрамон” маҳалласида туман сектор раҳбарлари иштирокида олиб борилди. Мазкур маҳаллада 630 та хонадон мавжуд ва уларда 3500 киши истиқомат қилади.

Танқидий-таҳлилий тарзда бўлиб ўтаётган ўрганишлар давомида Аёллар ва ёшлар дафтари, пробация ҳисобида турганлар, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйганлар, профилактик ҳисобда турганлар, ишсизлар билан фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммоларини чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланмоқда.

Ўтган 2020 йил мобайнида ушбу маҳалла ҳудудида 8 та жиноят содир этилган. Шундан 1 та қотиллик, 3 та ўртача тан жароҳати етказиш, 2 та енгил тан жароҳати етказиш ва бошқалар.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш ва уларни олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Криминоген вазиятни юмшатиш бўйича таклифлар тингланиб, масъулларга кечиктириб бўлмайдиган топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Бошқарма бошлиғи Пастдарғом туманидаги Чимбой ҳамда "Элбек" МФЙнинг, Хончорбоғ қишлоқларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ҳар бир кўчада амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилиб, масъулларга бу борадаги ишларни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech